Фарғонада пора олгани айтилган ЙПХ ходими қочаётганда камерага тушиб қолди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларида тарқалган Фарғона вилоятининг Қува туманида пора олиб, воқеа жойидан қочиб кетган ЙПХ инспектори кўчадаги кузатув камерасига тушиб қолгани ҳақида хабар тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолатни ўрганиб муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 июнь куни Қува туман ИИБга ЙПХ инспектори И.К.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан фуқаролар С.З ва М.Ҳ. номидан ариза келиб тушган. Мазкур мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш жараёнида ЙПХ инспектори И.К. ўзини носамимий тутиб кетиб юборган. 

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб прокуратура органларига тақдим қилинган. 

Ҳозирда теговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

пора ЙПХ ходими

Баҳолаганлар

1626

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг