Фарғонада пиёда аёл ЙТҲ қурбони бўлди
3-саҳифа
−
29 Январь 2021
4396Жорий йилнинг 27 январь куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Фуқаро М.М. Lacetti русумли автомашинасини Жалоер қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган М.А. исмли аёлни уриб юборган.
Натижада, М.А. исмли аёл тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.