Фарғонада пандемиянинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик бошланди
Жамият
−
11 Август 2020
9816Фарғона вилоятида коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқинига тайёргарлик бошланган. Вилоятда 12 мингдан ортиқ захира ўринлари ҳозирлаб қўйилган. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, уч ойлик дори-дармон захираси учун 10 миллиард сўм маблағ ажратилган. Вилоят ҳокимлиги томонидан қарийб уч миллиард сўм маблағ эвазига Хитойдан кислород концентраторлари ва пульсоксиметрлар олиб келинган. Мазкур тиббий жиҳозлар захира жой учун тайёрлаб қўйилган масканларга топширилган.
Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев куни кеча Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасидаги тақсимлаш марказида бу жиҳозларнинг ўрнатиш жараёни билан танишган.
Ҳокимнинг қайд этишича, яқин кунларда “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида кислород концентраторлари ва пульсоксиметрлар ишлаб чиқарадиган йирик корхона ишга туширилади. Вилоятдаги барча шифокорлар ва тиббиёт ходимлари бепул пульсоксиметрлар ва бошқа керак тиббий жиҳозлар билан таъминланади.
Вилоятга олиб келинган бир дона кислород концентратор нархи барча харажатлари билан 4 милион 200 сўм, бир дона пульсоксиметр эса 150 минг сўмга тушган.
“Хитойдаги ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузилиб, тиббий жиҳозларнинг сифати ва нархига алоҳида эътибор берилди. Пандемиянинг эҳтимолий иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари доирасида ана шундай тиббий жиҳозлар билан таъминлаш жуда муҳим. Чунки ҳозирда пневмония билан касалланиш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда. Бундай вазиятда ҳар бир тиббиёт ходимида қон таркибидаги кислород ва юрак-қон босимини ўлчовчи пульсоксиметр бўлиши керак. Вилоятимизда бунинг учун барча тадбирлар кўриляпти”, дейди ҳоким Шуҳрат Ғаниевнинг жияни – депутат Дониёр Ғаниев.
Маълумот ўрнида, республика бўйлаб коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича энг паст кўрсаткич Жиззах ва Фарғона вилоятларида қайд этилмоқда. Айни вақтга қадар Фарғонада коронавирусга чалинган 302 нафар бемор аниқланган. Уларнинг 294 нафари ёки 97%и соғайган, 1 киши вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь