Фарғонада ота ва бола мактаб ўқувчисини калтаклади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳрида ота ва ўғил мактаб ўқувчисини калтагани ҳақида хабар ва видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳодисага муносабат билдириб, видеода шаҳарнинг Қурувчилар кўчасида 2 нафар фуқаро вояга етмаган шахсни ургани акс этганини маълум қилди.

Аниқланишича, жорийнинг йил 21 февраль куни фуқаро Б.П. фарзанди Н.К. билан биргаликда Фарғона шаҳар Қурувчилар кўчасида яшовчи вояга етмаган Х.Ш.ни ўзаро келишмовчилик сабабли уриб, тепиб тан жароҳати етказишган.

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув юзасидан тўпланган материаллар Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг иш юритувига қабул қилиниб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мазкур ҳолат вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинган. Текширув ҳаракатлари якунига кўра, қўшимча хабар берилади


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона безорилик

Баҳолаганлар

359

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг