Фарғонада одам итга талатилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Фарғонада бир одам дўппосланиб, итга талатилгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Воқеа жорий йилнинг 13 май куни Фарғона шаҳар А.Жомий кўчасида жойлашган 16-сонли кўп қаватли уйда яшовчи қўшнилар ўртасида содир бўлган эди. 

Хонадонларнинг бирида ит боқиш билан боғлиқ маиший муаммолар оқибатида жанжал келиб чиққан. Бунинг оқибатида бир нечта қўшнилар бир-бирларини хақоратлаб, тан жароҳати етказиб, хонадон ойналарини синдирган.

Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, мазкур жанжал юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона

Баҳолаганлар

819

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг