Фарғонада Nexia юк машинаси билан тўқнашди. Қурбон бор
Жамият
−
15 Июль 2020
7887Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида жорий йилнинг 13 июль куни енгил автомобиль ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада бир киши ҳалок бўлди.
Фарғона вилояти ИИБнинг маълум қилишича, фуқаро Э.Ф. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасини “Шўрсув” маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган М.А. бошқарувидаги SHACMAN русумли юк автомашинасига урилган. Натижада Nexia автомашина ҳайдовчиси Э.Ф. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь