Фарғонада заҳарланиб ўлганлар юзасидан нега жиноят иши қўзғатилмади? Изоҳ берилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳрида яшаган Б.Э. ва А.А.нинг номаълум моддадан заҳарланиши оқибатида вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилмагани ҳақида видеомурожаат эълон қилинди. Ҳолат бўйича Фарғона вилоят прокуратураси Матбуот хизмати расмий изоҳ берди.

Аниқланишича, 2022 йилнинг 26 декабрь куни Фарғона шаҳар Яссавий кўчасида яшовчи фуқаро Б.Э. танишлари А.А. ва Х.М. билан бирга номаълум моддадан заҳарланиб, ўзи ва шериги А.А. воқеа жойида вафот этган. Х.М. эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан хабар Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига келиб тушган. 

Ҳодиса жойи шаҳар прокурори раҳбарлигида тегишли мутахассислар билан кримтехника воситалари ёрдамида текширилган. Мурдалар кўздан кечирилганда, уларда ташқи тан жароҳатлари ва бошқа излар аниқланмаган.

Терговга қадар текширув натижасига кўра, фуқаролар Б.Э. ва А.А.нинг ис газидан заҳарланиб, вафот этгани бўйича Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган. Мазкур қарорнинг қонунийлиги ўрганилиб, у бекор қилинган ва ҳозирда қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят тергов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг