Фарғонадаги мудҳиш ЙТҲда икки киши ўлди

Жамият

image

Фарғона-Чимён автомобиль йўлида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, икки киши вафот этди, уч киши шифохонага жойлаштирилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

ЙТҲ бугун, 3 январь куни соат 19:40 ларда 4P-146 автомобиль йўлининг  Фарғона тумани Янгиобод МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган. 

Қайд этилишича, Nexia-3 русумли автомашина иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга шошилиб чиқиши оқибатида, асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган Tracker русумли автомашинага урилиб, ЙТҲ содир этган. 

Оқибатда Nexia-3 автомобилида бўлган 2 нафар йўловчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Яна 3 нафар йўловчилар шифохонага ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг