Фарғонада МТМ тарбияланувчилари оммавий заҳарланди

Жамият 1663
image

Фарғона вилоятида мактабгача таълим муассасасида оммавий заҳарланиш юз берди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотига таяниб хабар берди.

Кеча, 25 октябрь куни Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг берган хабарига кўра, Фарғона шаҳар 9-сонли мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган 11 нафар тарбияланувчилар 23-24 октябрь кунлари "ўткир диарея" ташҳиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган.

Шифохонага ётқизилган тарбияланувчиларда кузатилаётган хасталик аралаш овқатланиш натижасида келиб чиқадиган функционал бузилиш ташхиси қўйилган.

Мазкур муассаса тарбияланувчиларига 2019 йил январь ойидан буён "Аутсорсинг" тизими бўйича "Far G.T." хусусий корхонаси томонидан маҳсулотлар тайёрланиб келинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Текширишда оммавий заҳарланиш ҳолати ҳақидаги хабар ўз вақтида берилмаганлиги бўйича мутасадди идораларга хизмат текширувлари тайнланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 39
Рейтинг: 3.2
t
×
×