Фарғонада Миллий гвардия ходими хизмат машинасида пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи вафот этди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Кеча, 2 апрель куни Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасига тегишли бўлган “УАЗ Пикап” русумли автомашинасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди.

Ушбу хизмат автомашина ҳайдовчиси С.Ш. хизмат юзасидан Фарғона тумани, “Фарғона-Водил” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, пиёдалар ўтиш учун белгиланмаган жойда чап томондан ўнг томонга қараб йўлни кесиб ўтаётган фуқаро Б.Н. ни уриб юборган.

Шундан сўнг ҳарбий хизматчи ўзининг автомашинасида ушбу фуқарони Шошилинч тез тиббий ёрдам Фарғона шаҳар филиалига олиб борган. Афсуски, жабрланувчи олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Фарғона вилояти Ҳарбий прокуратураси томонидан тергов олди ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хизмат автомашинаси прокуратура ихтиёрига топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Миллий гвардия

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг