Фарғонада микроавтобус юк машинасига бориб урилди
3-саҳифа
−
13 Май
5147Кеча, 12 май куни Олтиариқ туманида микроавтобус юк машинасига бориб урилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 18:30 ларда Олтиариқ тумани “Зилха” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-112 автомобиль йўлининг 238-километрида ЙТҲ содир бўлган. 48 ёшли ҳайдовчи И.М. “JAC Sunray” русумли микроавтобусни бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб, чапга қайрилиш учун тўхтаб турган 50 ёшли М.А. бошқарувидаги “Howo Sinotruk” русумли юк автомобилининг орқа томонига урилган.
Оқибатда “JAC Sunray” русумли микроавтобус ичида бўлган 19 ёшли йўловчи М.Н. тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан Олтиариқ ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
LiveБарчаси