Фарғонада машинасидан “гашиш” улоқтириб қочган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида турли гиёҳвандлик моддаларини олиб юрган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманида истиқомат қилувчи, 1998 йилда туғилган шахс муқаддам ўзининг жиноий шериги томонидан хуфия жойга қолдириб кетилган 1 кг 21 гр “гашиш” моддасини олган вақтида ушланган.

Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам 2 гр “опий” моддаси ашёвий далил сифатида олинган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, унинг жиноий шериги ҳисобланган — Фарғона шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро ҳам қўлга олинган.

Навбатдаги ҳолатда эса олдиндан кузатувга олинган Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида истиқомат қилувчи, 1999 йилда туғилган фуқаро ўзининг Nexia русумли автомашинасида Марғилон шаҳри ҳудудида ҳаракатланиб кетаётиб, автоуловдан 996 гр “гашиш” моддасини улоқтириб, воқеа жойидан қочишга уринган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти ва пойтахтда 6 килограммдан ортиқ “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ушлаб қолинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона гиёҳвандлик моддалари “гашиш”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг