Фарғонада кулолчилик цехи 7,6 млрд сўмлик газни ўғирлади (видео)
3-саҳифа
−
04 Июнь 2025 3571 1 дақиқа
Фарғона шаҳрида 7,6 миллиард сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланган кулолчилик цехи аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, шаҳарнинг “Жўйдам” МФЙда жойлашган фуқаро С. Ш.га қарашли кулолчилик цехида табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда истеъмолчи газ ҳисоблагичдан ташқари табиий газ қувурига ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри уланиб, “зангори ёқилғи”дан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлган. Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинган ва 7 миллиард 655 миллион 718 минг сўмлик зарар аниқланган.
Билдирилишича, ноқонуний ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳридаги корхона 3 млрд сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025