Фарғонада коллеж “главный бухгалтер”и 4,3 млрдни ўзлаштириб, онлайн қиморга тикиб юборди
3-саҳифа
−
12 Апрель 2022 10693 1 дақиқа
Фарғона вилояти Олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчиси уч йил давомида 4 млрд сўмдан ортиқ маблағларни ўзлаштириб юборгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бош ҳисобчи эгаллаб турган лавозимдан ғараз мақсадларда фойдаланиб, 2019-2021 йиллар давомида ўзига асоссиз равишда жами 4 млрд сўм иш ҳақи ва устама ёзиб олган.
Шунингдек, коллеж ўқитувилари номига банк пластик карталари очиб, уларга 310 млн сўм бюджет маблағларини ўқитувчиларга билдирмасдан ўтказиб олган.
Бош ҳисобчи талон-тарож қилган жами 4,3 млрд сўм маблағларни интернет тармоғи орқали қимор ўйинларига тикиб, сарф қилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан бош ҳисобчи ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209 (Мансаб сохтакорлиги) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
БП хабарига кўра, гумонланувчига нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов давом этмоқда.
Live
Барчаси