Фарғонада хотини ва ўз укасини ўлдириб, ёқиб юборган эркак қамалди
3-саҳифа
−
11 Июль 2023
20408Фарғона вилоят Сўх туманида хотини ва ўз укасини ишқий муносабат устида қўлга олиб, қасддан ўлдирган ва жавобгарликдан қочиш мақсадида жасадларни уйига қўшиб ёқиб юборган эркак 15 йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби Азиз Обидов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Маълумотларга кўра, мазкур ҳолат жорий йилнинг 16 январь куни Сўх туманида содир бўлган. Ўша куни 66 ёшли Р.М. қўшни қишлоқдан уйига қайтганда хотини Т.Т. ва 57 ёшдаги руҳий касал бўлган ўз укаси В.С.ни ишқий муносабат устида кўриб қолган. У рашк сабаб аввалига В.С.нинг боши, танаси ва бошқа соҳаларига турли жисмлар билан тартибсиз уриб, ҳушсизлантирган. Бунга гувоҳ бўлиб турган хотини Т.Т.га ҳам юқоридаги жисмлар ёрдамида қасддан ўлим ҳолатини келтириб чиқарадиган даражадаги оғир жароҳатлар етказган.
Айбланувчи Р.М. қотиллик изларини йўқотиш учун уйини электр тармоғидан узиб, ўт қўйган ва хотини ҳамда укаси ёнғин оқибатида ҳалок бўлгандек кўрсатиш учун юқоридаги ҳолатни сунъий равишда саҳналаштирган. Унинг ёнғин ичида қолган уйда ҳушсиз ётган укаси В.С. ва турмуш ўртоғи Т.Т. ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур жиноят иши 7 июль куни жиноят ишлари бўйича Сўх туман судида видеоконференцалоқа кўринишидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган. Унга кўра, эркак Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисмининг “а”, “в”, “ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Шунингдек, ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчининг вакили ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан 20 сутка ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ёки протест билдиришга ҳақли экани маълум қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь