Фарғонада Хитой тажрибаси асосида “Темир дафтар” юритилади – Адҳам Икромов

Жамият 5975
image

Фарғона вилоятида камбағалликни қисқартириш учун Хитой тажрибаси асосида “Темир дафтар” юритилади. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессиясида айтиб ўтди.

“Одамга муносиб иш керак, муносиб ойлик маош керак. Вилоятнинг салоҳияти, саноатни ривожлантириш, барча қишлоқ хўжалиги, агросаноатни ривожлантириши, ҳунармандчилик, кичик бизнесни ривожлантиришда Фарғонанинг тажрибаси катта бўлади. Биз ўзимиз тадбиркорликни ривожлантириш камбағалликни қисқартиришдаги аҳамиятини гувоҳи бўлиб турибмиз.

“Темир дафтар” тушунчаси бу карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхатидир. Шу “темир дафтар”нинг ичига ишга ёки ёрдамга муҳтож оилаларнинг барчаси киритилди. Фарғона вилоятидан 43 мингдан ортиқ оила мазкур рўйҳатга киритилган.

Эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг рўйхатини шакллантиришда Хитой тажрибасини ўрганилган. Мазкур тажрибадан келиб чиқиб одамларни иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш тизимини яратиб бериш, ўқитиш ва уй-жойини таъмирлаш давлат дастури шакллантирилган”, деди Адҳам Икромов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғонада вилоят масъуллари ва фаоллар билан ўтказган йиғилишида йил охиригача 43 минг оилани камбағалликдан чиқариш бўйича топшириқ берганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 135
Рейтинг: 3
t
×