Фарғонада қизини $14 мингга сотаётган она ушланди
3-саҳифа
−
04 Май 2022
10322Фарғона вилояти Данғара туманида 2 яшар фарзандини сотишга уринган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Бошқарма хабарига кўра, жорий йилнинг 28 март куни туман ИИБга келиб тушган ариза бўйича тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида аёл 2 ёшли қизини 14 минг долларга сотмоқчи бўлганда қўлга олинган ва тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси