Фарғонада қидирувдаги шахс қўлга олинди
3-саҳифа
−
17 Апрель
7654Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида фирибгарлик жиноятини содир этишда гумонланиб, қидирувда бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят Ички ишлар бошқармаси ТКХ Қидирув бўлими ва Қувасой шаҳар ИИБ Пробация ходимлари ҳамкорликда Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Ш.А.ни қўлга олган.
“Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини ғайриқонуний йўллар билан ўзлаштиришда айбланиб, бугунги кунда Туркия ҳудудида жиноий жавобгарликдан яшириниб юрган ўзбекистонлик қидирувга берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь