Фарғонада қассоб ака-укани пичоқлаб қўйди
3-саҳифа
−
17 Август 2022
13635Бугун, 17 август куни Фарғона вилоятида жойлашган гўшт дўкони эгаси икки нафар фуқарони пичоқлаб қўйди. Жабрланганлар ака-ука бўлган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бағдод тумани “Мирзабод” МФЙ ҳудудида фуқаро Х.А. ўзига тегишли гўшт дўкони олдида фуқаролар А.Т. ва Ш.Т. билан ўзаро гап талашиб, жанжаллашиб қолган.
Жанжал давомида Х.А. фуқаролар А.Т. ва Ш.Т.га гўшт дўконидан олган пичоқ билан тан жароҳати етказган.
Туман тиббиёт бўлимининг дастлабки маълумотига кўра, Ш.Т. олган оғир тан жароҳати оқибатида тиббиёт бўлимида вафот этган. Фуқаро А.Т. шифохонада даволанмоқда.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумондор шахс ушланган.
LiveБарчаси