Фарғонада қарийб 25 минг сохта долларни ҳақиқийсига пуллаётган гуруҳ ушланди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 31 март куни Қўқонда қалбаки долларни ҳақиқийсига сотаётган гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Ички ишлар ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 42 ёшли Козим А., 36 ёшли Шавкатбек А., ва 48 ёшли Абдувохид Ф. 24 850 АҚШ доллар қийматига тенг сохта пулларни шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган фуқарога Қўқондаги “Замин” чойхонасида  10 000 АҚШ долларга сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Суд кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, 200 дона 100 АҚШ долларлик ва 97 дона 50 АҚШ долларлик купюрадаги пуллар полиграфик усулда нусха кўчириб кўпайтирувчи рангли принтер ёрдамида тайёрлангани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, ЖКнинг 176-моддасидаги жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар Фарғона

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг