Фарғонада икки велосипедчи ЙТҲ қурбони бўлди. Улардан бири 13 ёшда
3-саҳифа
−
12 Апрель 2021
3766Фарғонадаги 8-9 апрель кунлари қайд этилган икки мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасида велосипед бошқариб кетаётган икки фуқаро ҳалок бўлди. Улардан бири бор-йўғи 13 ёшда бўлган.
Фарғона вилоят ИИББнинг маълум қилишича, 8 апрель куни фуқаро Н.Ё. Lacetti русумли автомашинасини Тошкент кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган А.Б.ни уриб юборган. Велосипедчи А.Б. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Шунингдек, 9 апрель куни соат 17:30 велосипед иштирокида яна бир ЙТҲ қайд этилган. Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида 1990 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 2009 йилда туғилган велосипедчини уриб юборган. Оғир тан жароҳатлари оқибатида велосипедчи шифохонада вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь