Фарғонада фуқаро бульдозер орасида қисилиб, вафот этди
3-саҳифа
−
22 Октябрь 2020
9392Фарғонада фуқаро бульдозерлар орасида қисилиб қолиб, вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса кеча, 21 октябрь куни содир бўлган. Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида "Новкат" қишлоғининг Балиқкўл ҳудудида Х.А бошқарувидаги асли Д.М.га тегишли бўлган "Shantui SD16" русумли бульдозер лойга ботиб қолади. Н.А. эса ўзининг “Shantui SD16” русумли бульдозерида ёрдам бермоқчи бўлади. У бульдозерни тортаётган вақтда орқага ҳаракатланиб юборади ва ҳайдовчи Х.А. бульдозерлар орасида қисилиб қолади. Натижада ҳодиса жойида вафот этади.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь