Фарғонада фермер хўжалиги давлатга 12,5 млрд сўм зарар етказди

Жамият

image

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида давлатга 12,5 млрд сўм зарар етказган фермер хўжалиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Билдирилишича, департаментнинг Олтиариқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ф.З.” фермер хўжалиги масъул шахслари “Олтиариқ” конининг хўжаликка бириктирилган қисмидан ташқари ҳудуддан ўзбошимчалик билан 26 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини қазиб олган ва давлат ва жамият манфаатларига 12,5 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шунингдек, фермер хўжалигининг музлаткич омборида 79 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги маълум бўлган.

“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Оқдарё ва Булунғур туманларида МЧЖ масъул шахслари ҳеч қандай ҳужжатларсиз қум-шағал хомашёсини қазиб олаётгани очиқланганди. 

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made