Фарғонада эркак рашк сабаб дўстини уриб ўлдирди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Фарғона вилоятида 30 ёшли эркак хотини билан ишқий муносабатда бўлган дўстини уриб ўлдирди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди. 

Манбага кўра, Данғара туманида яшовчи 30 ёшли эркак хотинининг телефонидан бегона эркак билан ишқий муносабатда бўлган беҳаё ёзишмаларни топиб олган. Телефон рақамни текширганда эса у яқин дўстига тегишлилиги маълум бўлган. Бундан жаҳли чиққан эркак ўртоғи билан кўришиб, гаплашиб олиш ниятида уни ўзи ишлаб келаётган иссиқхонага чақирган.

Баҳсли бошланган ўзаро суҳбат жанжалга айланиб кетгач, хотинини рашк қилаётган эр дўстини қўл ва оёқлари билан уриб, унга турли даражадаги тан жароҳаталари етказган. Оқибатда жабрланувчи олган жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. У кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, воқеадан 2 кун ўтгач, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан юритилган жиноят иши Бешариқ туман судида кўриб чиқилган. Унга кўра, судланувчи Жиноят Кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум эилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Фарғона Данғара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг