Фарғонада Damas буткул ёниб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 9 февраль куни Фарғонада Damas автомобили тўхтаб турган жойида ёниб кетди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса соат 10:45 ларда Олтиариқ тумани, “Бўрвонлиқ” МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида юз берган. “Фарғона-Қўқон” йўналишида, йўл четида тўхтаб турган, 1967 йилда туғилган А.Ғ.га тегишли бўлган Damas русумли автомобилда ёнғин юзага келган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобиль ёнғиндан тўлиқ зарарланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Damas

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг