Фарғонада дала ҳовли ёниб кетди

Жамият

image

Жорий йилнинг 16 июль куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги дала ҳовлида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати Матбуот хизмати хабар берди.

Соат 21:12 да тумандаги Зилха қишлоғида жойлашган “Файзобод қурилиш” МЧЖга қарашли дала ҳовлида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ёнғин хавфсизлиги хизматига Аланга майдони кенгайиб кетгандан сўнг хабар берилган. 3 та ёнғин ўчириш автоэкипажлари воқеа жойига етиб борган вақтда дала ҳовли уйи тўлиқ ёнаётганлиги маълум бўлган. 

Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. Ҳодиса натижасида фуқароларни тан жароҳати олишлари ва ҳалок бўлишлари қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида 105 кв.метр майдондаги дала ҳовли уйи ёниб зарарланган. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Фарғона

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг