Фарғонада бир гуруҳ шахслар дўконни вайрон қилиб, ёқиб юборди (видео)
3-саҳифа
−
09 Октябрь 2021
20011Ижтимоий тармоқларида Фарғона шаҳрида жойлашган “Барака бургер” дўконининг ойналари синдирилган ҳолда ёқиб юборилгани тасвирланган видеохабар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат бўйича расмий баёнот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 5 октябрь куни Э. ва унинг танишлари ҳамда О. ва бошқалар ўртасида келиб чиққан келишмовчилик сабабли, жамоат жойида бир-бирига тан жароҳати етказишган. Шундан сўнг, Э.ва унинг шериклари безорилик хатти-ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш мақсадида О.га тегишли бўлган "Барака бургер " дўконининг ойналарини синдириб, ёнғин чиқарган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга киришилган.
Жиноят иши доирасида Э. исмли шахс Жиноят кодексининг 277 (безорилик) ҳамда 173-моддалари (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан ҳамда О. исмли шахс 277-модда билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган бўлиб, ҳозирда қолган иштирокчиларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Тергов давомида ишга алоқадор бўлган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Таъкидланишича, жиноят иши бўйича Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Жиноят ишининг тергови Фарғона вилояти прокурори ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинган.
Тергов якунига кўра, қўшимча хабар берилади.
LiveБарчаси