Фарғонада бир аёлни 4 киши бўлиб зўрлаганларга суд ҳукми ўқилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Фарғонада 31 ёшли аёл 4 нафар эркак томонидан зўрлангани ҳақида хабар берган эдик. Жорий йилнинг 17 август куни мазкур ҳолат юзасидан абланувчиларга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби Азиз Обидов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 17 август куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Бешариқ туман судида судланувчилар 28 ёшли, муқаддам судланган М.Й., 24 ёшли Д.Й., 39 ёшли А.С. ҳамда 34 ёшли С.С.га оид жиноят ишини кўриб чиқилган. 

Суд ҳукмига кўра, М.Й. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 2-қисми “в” банди, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 1-қисми ва 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “в” банди билан айбли деб топилган ҳамда унга нисбатан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Шунингдек, Д.Й. ва А.С. ЖКнинг 118-моддаси 2-қисми “в” банди ва 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бири 8 йил, С.С. ЖКнинг 118-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбли деб топилиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирганликда айбланган эркакка умрбод қамоқ жазоси белгилан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона номусга тегиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made