Фарғонада “Бахти Ташкентский”га алоқадор шахс ушланди

3-саҳифа

image

Фарғонада “Бахти Ташкентский”га  яқин жиноий алоқаси бўлган Достон Ҳалилов ушланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Фарғона вилояти ИИБ ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан уюшган жиноий гуруҳларнинг фаолиятига чек қўйиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар давомида Фарғона шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган, муқаддам  Жиноят кодексининг 109-моддаси билан судланган Достон Холбўта ўғли Ҳалилов қўлга олинган. 

Фарғона вилояти ИИБга кўра, Достон Ҳалилов “Бахти Ташкентский” лақабли Бахтиёр Запарович Қудратуллаевга яқин жиноий алоқаси бўлган.

“У қўшни Қирғизистон Республикасига қочиб ўтмоқчи бўлган пайт, "Дўстлик" чегара постида қўлга олинди”, дейилади хабарда. 

Унга нисбатан Фарғона шаҳар ички ишлар органлари томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПК нинг 221-моддаси тартибида ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Ички ишлар Бахти Ташкентский Достон Ҳалилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг