Фарғонада аёлнинг машинасидан ярим кг “гашиш” топилди (видео)
3-саҳифа
−
17:39 1587 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Бувайда туманида аёл ярим килограмм “гашиш”ни олиб кетаётганида қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Олтиариқ туманида яшовчи 1990 йилда туғилган аёл Onix aвтомашинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилган. Шундан сўнг унинг машинаси Ички ишлар бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан кўздан кечирилган.
Хабарга кўра, жараёнда аёлнинг автомашинасидан соф оғирлиги 504 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилган ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 25,273-(гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода “опий”ни машина моторига яширган ҳайдовчи ушланган эди.
Шаҳзода Шукуруллаева
Live
Барчаси