Фарғонада ароқдан заҳарланганларнинг 4 нафари вафот этди
3-саҳифа
−
10 Сентябрь 2023
6798Аввалроқ Фарғона вилоятининг Олтиариқ ва Қўштепа туманларида яшовчи 7 киши ароқдан заҳарлангани, уларнинг бир нафари вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Заҳарланиш оқибатида вафот этганларнинг жами сони 4 нафарга етди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Бугун, 10 сентябрь куни заҳарланиш оқибатида фуқаро А.Х., жорий йилнинг 8 сентябрь куни эса Қ.Д. вафот этган.
Бундан ташқари, вилоятнинг Қўштепа туманида фуқаро М.Б. ҳам заҳарланишдан оламдан ўтган .
Аввалроқ 6 сентябрь куни Олтиариқ туманида Ю.И. ҳам қўлбола усулда тайёрланган алкологдан заҳарланиб, вафот этганди.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида Қўштепа туманида яшовчи фуқаро А.Д. бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, қўлбола усулда алкоголли маҳсулотлар тайёрлаган. Ушбу маҳсулотларга “АКТАУ” ва “КАРАТАУ” номли савдо белгили ёрлиқларни ёпиштириб, умумий овқатланиш шохобчаси ва бир оилавий корхонасига ушбу алкоголь маҳсулотларини сотгани аниқланган.
6 сентябрь куни А.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 186-(Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, хизматлар кўрсатиш) ва 186-1- (Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда у процессуал тартибда ушланган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси