Фарғонада Афғонистондан 4 килодан ортиқ “гашиш” олиб ўтган ака-укалар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
09:40 1396 1 дақиқа
Фарғона вилоятида ака-укалардан 4 килограмм 463 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини топилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 1989 йилда туғилган маҳаллий фуқарога тегишли сумка холислар иштирокида текшириб кўрилган.
Натижада сумка ичида 5 бўлакдан иборат жами 4 кг 463 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган, унинг 1990 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган укаси ҳам процессуал тартибда ушланган.
Аниқланишича, ака-укалар Афғонистондан Ўзбекистонга контрабанда қилинган ушбу наркотик моддани Фарғона вилоятида сотишни режалаштирган.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 2-қисми ва 25,273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида жамоат транспортида гиёҳвандлик воситаси сотаётган автобус ҳайдовчиси қўлга олинганди.
Live
Барчаси