Фарғонада аҳоли учун ажратилган 774 млн сўмлик кўмир “жойини топиб кетди”
3-саҳифа
−
13 Декабрь 2023
6055Фарғона ва Жиззах вилоятларида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмир талон-торож қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Айтилишича, департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Олтиариқ кўмир омбори мудири М.И. Риштон туманидан кўмир омборига бириктирилган жамоатчи вакил С.Э. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, куз-қиш мавсумида туман аҳолисига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган умумий қиймати 774,1 миллион сўмлик 2 578 тонна кўмирни сохта ҳужжатлар расмийлаштириш йўли билан бошқа шахсларга бозор нархида сотиб юборган.
Шу каби, департаментнинг Мирзачўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг “Дўстлик” кўмир омбори масъул шахслари ва бошқалар 351 тонна кўмирни аҳолига имтиёзли нархларда сотилгани тўғрисида сохта ҳужжатлар расмийлаштиргани аниқланган.
"Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади департаментнинг хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь