Фарғонада 7 киши ароқдан заҳарланди
3-саҳифа
−
06 Сентябрь 2023
6325Фарғона вилояти Олтиариқ ва Қўштепа туманларида яшовчи 7 нафар фуқаро ароқдан заҳарланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, кеча, 5 сентябрь куни Қўштепа туманида яшовчи 2 нафар, Олтиариқ туманида яшовчи 5 нафар фуқаро номаълум моддадан заҳарланиши оқибатида соғлиғи ёмонлашиб, тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида Қўштепа туманида яшовчи фуқаро А.Д. бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, қўлбола усулда алкоголли маҳсулотлар тайёрлаган. Ушбу маҳсулотларга “АКТАУ” ва “КАРАТАУ” номли савдо белгили ёрлиқларни ёпиштириб, умумий овқатланиш шохобчаси ва бир оилавий корхонасига ушбу алкоголь маҳсулотларини сотгани аниқланган.
Бугун, 6 сентябрь куни А.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 186 (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 186-1- (Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда у процессуал тартибда ушланган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси