Фарғонада 5700 туп гиёҳванд ўсимлик етиштираётган аёл қўлга олинди

Жамият

image

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида уйида 5700 туп гиёҳванд ўсимлик етиштираётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 14 май куни Тошлоқ тумани ҳудудида ўтказилган “Қорадори-2021” кенг қамровли тадбири давомида ИИВ ЖҚББ, вилоят ИИБ ҳамда Тошлоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан Тошлоқ тумани “Қуйи Яккатут” маҳалласида яшовчи 1965 йилда туғилган фуқаро М.Қ.нинг яшаш хонадони текширилган.

Текширув давомида унинг томорқасидан 5700 туп “кўкнор” ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар етиштирилаётгани ва омборхонасида наша гиёҳванд моддасига ўхшаш модда сақлаб кеаётгани аниқланиб, ушбу ўсимликларнинг барг ва бошоқларидан намуна олиниб, қолган қисми йўқ қилинган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра М.Қ.нинг хонадонида етиштирилаётган ўсимлик “кўкнор” ўсимлиги, олинган модданинг соф оғирлиги 20 грамм “марихуана” гиёҳванд воситаси экани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона

Баҳолаганлар

471

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг