Фарғонада 3,5 млрд сўмлик давлат харидида қонун бузилиш ҳолати аниқланди
3-саҳифа
−
14 Апрель 2023
5819Фарғона вилояти Ёзёвон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 3 млрд 494 млн сўмлик давлат харидида бир қатор қонунбузилишларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган мониторинг натижасида Ёзёвон туманида йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида ички хўжалик йўлларида амалга ошириладиган жорий таъмирлаш ишлари учун олинадиган ТИБ-Б М-1 маркали асфальт сотиб олиш мақсадида танлов ташкил қилинган.
Давлат харидида иштирок этган битта манзилда фаолият юритувчи 2 та МЧЖнинг раҳбари ва таъсисчиси бир киши экани кўриниб турган бўлсада, мавжуд ҳолатга етарлича баҳо берилмасдан ва ноҳалол рақобатни келтириб чиқарганлиги ўрганилмаган.
Мазкур ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида Агентлик томонидан 2023 йил 10 апрель куни буюртмачига тақдимнома киритилган ҳамда қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясига юборилган.
Агентликнинг тақдимномасига биноан Ёзёвон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2023 йил 11 апрель куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинган.
Шоҳжаҳон Мажитов
LiveБарчаси