Фарғонада 3,5 мингдан зиёд психотроп дориларни пуллаётганлар ушланди

3-саҳифа

image

Фарғонада кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги депaртамент Матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро Р.С. таркибида психотроп моддалар бўлган 588 дона дори воситасини фуқаро А.А.га 2 950 АҚШ долларига, фуқаро М.М. эса кучли таъсир қилувчи 3348 дона дори воситасини фуқаро М.А.га 6,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, департаментнинг Бағдод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ш.И.” хусусий корхонага қарашли дорихона раҳбари Ш.Ю. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 130 дона дори воситасини ўтказган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Фарғона психотроп дорилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг