Фарғонада 18 млрд сўмлик газ ўғирлангани фош қилинди
3-саҳифа
−
29 Март 2023
6319Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳридаги табиий газдан ноқонуний тарзда фойдаланиб келаётган маҳаллий хусусий корхона аниқланди. Бу ҳақда Давлат Хавфсизлик Хизмати матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ДХХнинг Фарғона вилоят бошқармаси, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали ва “Ўзбекнефтгазинспекция” Фарғона вилоят бўлими ходимлари томонидан тадбир ўтказилган. Унда Қувасой шаҳрининг Ўрмиён қишлоғида маҳаллий хусусий корхона тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган ҳолда табиий газга ноқонуний уланиб, 72 дона касаначилик ўчоқлари ёрдамида оҳак ишлаб чиқаргани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ўтган йилнинг июнь ойидан жорий йилнинг март ойига қадар корхона томонидан 18 миллион 314 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Давлатга етказилган зарар 18 миллиард 314 миллион сўмни ташкил этган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси