Фарғонада 12 туп дарахт қўпориб ташланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 21 май куни Telegram ижтимоий тармоғида “Андархон” чегара пости ёнида ноқонуний дарахтлар қўпориб ташлангани тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Фарғона вилоят бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди.

Унда айтилишича, Фарғона вилояти Бешариқ тумани “Андархон” чегара пости ёнида манзарали 3 туп тол ҳамда 9 туп арча дарахтлари номаълум шахслар томонидан ноқонуний равишда илдиз қисмидан қўпорилиб ташланган. Оқибатда умумий ҳисобда қариб 100 млн сўм миқдорида зарар етказилган.

“Ҳозирда ҳуқуқбузарлар шахсига ойдинлик киритиш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига тақдим этилди”, дейилади бошқарма муносабатида.

Эслатиб ўтамиз,Тошкент шаҳрининг марказий кўчасидаги дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабар тарқалганди. Масъул вазирлик бу ҳолатга изоҳ берар экан ободонлаштириш бошқармаси бригадаси томонидан тегишли хулоса асосида амалга оширилганини таъкидлаган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда дарахт ва буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун жарима миқдорлари оширилган эди. 3 май куни Олий Мажлис Сенатининг қирқинчи ялпи мажлисида ноқонуний дарахт кесганлик ёки кундаков қилганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 4 та моддасида жавобгарлик белгиланган. Мазкур моддаларда бир хил маъмурий ҳуқуқбузарлик учун турли миқдордаги жарималар ва номутаносиблик мавжудлиги инобатга олиниб, ўзгартишлар орқали бир турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликка нисбатан битта моддада бир хил жавобгарликни белгилаш назарда тутилган эди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Фарғона дарахт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг