Фарғонада 1 ҳафталик келин сепини МИБ орқали қайтариб олди
3-саҳифа
−
08 Октябрь
20423Жорий йилнинг август ойида Фарғона вилоятида қурилган никоҳ тўйдан 1 ҳафта ўтиб, келишмовчилик оқибатида бузилган. Келин куёвдан сепини қайтаришни талаб қилиб, судга мурожаат қилган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, тўйдан кейин куёв келиннинг ишидан камчиликлар топиб, жанжал чиқариб турган ва доимий равишда келинга унда кўнгли йўқлигини айтиб келган. Тўйдан 7 кун ўтиб, келин онасиникига кетиб қолган. Куёвнинг ота-онаси келин томон билан гаплашганида келин-куёв билан бошқа яшамаслигини айтган. Яраштириш иш бермагач, келин томон сепни олиб кетишга борганда куёв томон уни қайтармаган.
Шундан сўнг, келин МИБ орқали эридан 60 турга яқин 47 млн сўмлик мулкини қайтариб олган.
“Куёвнинг ота-онаси келин ҳеч бир сабабсиз уйга кетиб қолганини, тўй учун 15 минг доллар пул сарфлаб қўйганини ва келин томон уни қоплаб бериши кераклигини айтиб сепини ўз хоҳишлари билан қайтариб бермаган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах ва Хоразм вилоятларида ҳам келинлар ўз сарполарини эрининг уйидан МИБ орқали қайтариб олган эди.
LiveБарчаси