Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бош инспектори ЙТҲда ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
07 Февраль 2022
15838Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бош инспектори М.Х. йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ДСБ маълум қилди.
Жорий йил 4 февраль куни у ўзининг Lacetti русумли автомашинасида ЙТҲна учраган.
“Воқеа ҳақида хабар топгач, дарҳол бошқарма раҳбарияти ва бўлимдаги ходимлар дастлаб воқеа жойига, ундан сўнг эса Республика шошилинч тиббиёт илмий маркази Фарғона филиалига етиб бордилар ҳамда бахтсиз ҳодисага учраган ходимнинг ёнида бўлиб, имкон қадар ёрдам кўрсатдилар. Афсуски, тиббиёт ходимлари томонидан тезкорлик билан кўрилган чораларга қарамай ушбу ходим вафот этди”, дейилади бошқарма хабарида.
Шунингдек, бошқарма раҳбарияти ва ходимлари марҳумнинг хонадонида бўлиб, унинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган. Улароила ҳолидан хабар олиб турилишини ва ёрдамга ҳамиша тайёр эканликларини маълум қилган.
LiveБарчаси