Фарғона шаҳрига янги бош солиқчи тайинланди
Жамият
−
10 Февраль 2021 11461 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғига асосан, Нуриддин Аҳмаджонович Эркабоев Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Нуриддин Эркабоев янги лавозимга тайинлангунга қадар, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси шўъбаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Нуриддин Эркабоев 1983 йилда Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилган. 2010 йилда Тошкент молия институтини "Солиқ ва солиққа тортиш" мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Эркабоев Нуриддин Аҳмаджонович солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.
Аввалроқ, Фарғона шаҳрига ҳоким, прокурор ва ИИБ бошлиғи тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь