Фарғона шаҳрига янги прокурор ва ИИБ бошлиғи тайинланди
Жамият
−
09 Февраль 2021
16181Бугун, 9 февраль куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Фарғона шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чоғида Фарғона шаҳрининг янги прокурори ва ИИБ бошлиғи кенг жамоатчиликка таништирилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Дилмурод Қобулович Қобулов Республика бош прокурорининг буйруғи билан Фарғона шаҳрининг прокурори этиб тайинланган.
Маълумот учун, Дилмурод Қобулов 1981 йилда Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган. Андижон вилоят прокуратурасида ҳамда Республика Бош прокуратурасида маъсул вазифаларда ишлаган. Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ва шаҳри, Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани прокурори лавозимларида фаолият олиб борган.
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган подполковник Дилмурод Қобилович Асқаров Республика Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Фарғона шаҳар ички ишлар бўлимининг бошлиғи этиб тайинланган.
Дилмурод Асқаров 1979 йилда Тошлоқ туманида туғилган. 2002 йилдан ички ишлар тизимида турли вазифаларда фаолият олиб борган. Марғилон шаҳар ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, Қува туман ИИБ бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифидан сўнг Фарғона шаҳар прокурори ва қолган уч сектор раҳбари ҳам ишдан олинганди.
LiveБарчаси