Фарғона шаҳар “тўртлиги” ишдан олинди
Жамият
−
06 Февраль 2021
15253Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи кунида кутилмаганда Фарғона шаҳар “Шодиёна” маҳалласига борган. Аҳоли билан мулоқот қилиб, яшаш тарзи билан танишган, муаммоларини сўраган. Сектор раҳбарларининг фаолиятидан умуман қониқмаган.
Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида ўз вазифаларини бажаришда йўл қўйилган камчиликлари учун шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар ва солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олинган.
Фарғона шаҳрига 2018 йилдан буён Ҳамид Исмоилович Ҳабибидинов ҳокимлик қилиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Фарғонада Президент иштирокидаги йиғилишда уч туман ҳокими ишдан олинган эди.
LiveБарчаси