Фарғона ИИБ маст фуқаро поезд тагида қолгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Фарғона вилоятида поезд темир йўлда ухлаб қолган маст фуқаронинг устидан юриб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Фуқаро темир йўл излари ичи (колея)да ётгани сабабли тирик қолгани айтилганди.

Фарғона вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси мазкур хабарларга изоҳ берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 4 август куни соат 21:51 ларда Андижон-Қўқон йўналишидаги 93-сонли йўловчи поезди Қўқон-Бувайда темир йўл бекатлари оралиғи 7-км 7 тўсиқда шошилинч тормоз бериб тўхтаган.

Воқеа жойига дарҳол тезкор тергов гуруҳи чиқарилиб, суриштирув ишлари олиб борилганида, машинистнинг кўзига темир йўл яқинида номаълум фуқаро кўрингани сабабли шошилинч тормоз бериб, поездни тўхтатгани аниқланган. Шундан сўнг машинист теварак атрофни кўздан кечирганида хеч ким йўқлигини кўрган, воқеага гувоҳ бўлганларнинг сўзларига кўра, темир йўл яқинида хеч қандай фуқаро бўлмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Транспортда ХТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг