Фарғона ҳокими Хайрулло Бозоров операция қилинди
Жамият
−
28 Июль 2021
29016Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бел соҳасида жарроҳлик амалиётини ўтказди. Ҳоким бир ойдирки Тошкентда чуқурлаштирилган тиббий даволаниш муолажаларини олмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот котиби Дилмурод Жумабоев маълум қилди.
Унга кўра, Хайрулло Бозоров 27 июндан бошлаб Тошкент шаҳрида чуқурлаштирилган тиббий даволанишда бўлиб турибди ҳамда секвестрланган бел умуртқа чурраси диагнози билан бел соҳасида кичик жарроҳлик амалиёти ўтказган.
Вилоят ҳокими ҳозирда стационар шароитда реабилитация жараёнини ўтказмоқда, ишларни масофадан онлайн тарзда мувофиқлаштириб бормоқда. Жумабоев яқин кунларда вилоят ҳокими одатий иш фаолиятига қайтишини қўшимча қилган.
“Ижтимоий тармоқларда вилоят ҳокими билан боғлиқ тарқалаётган миш мишларга ишонмаслигингизни сўраймиз. Ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд эканини эслатиб ўтамиз”, дея сўзини якунлаган ҳокимлик вакили.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь