Фарҳод Эрмановнинг ёрдамчиси Янгиариқ туманига ҳоким бўлди
Жамият
−
02 Декабрь 2020
7472Бугун, 2 декабрь куни Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов иштирокидаги сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Кенгаш қарори билан Анвар Кенжаевич Давлетов Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Анвар Давлетов бунгача вилоят ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган.
Давлетов Анвар Кенжаевич 1985 йил 30 апрелда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. Маълумоти бўйича мутахассислиги Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар.
LiveБарчаси