Фаоллар UFC Оқ уй турнирини бекор қилишни талаб қилмоқда
Спорт
−
08 Июнь 3123 1 дақиқа
Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Public Integrity Project Оқ уй ҳудудида UFC мусобақасини бекор қилишни талаб қилиб федерал судга мурожаат қилди. Бу ҳақда суд ҳужжатларига таяниб, CBS хабар берди.
Тадбир жорий йилнинг 14 июнь куни Оқ уй майсазорида бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, у ерда трибуналар ва октагон қурилиши аллақачон бошланган. Фаоллар бу ташаббусни “чуқур коррупция” деб баҳоламоқда.
“Бу тадбир “Америка мустақиллигининг 250 йиллигини нишонлаш” эмас… Аксинча, UFC 250 ва Промоутерлар ва уларнинг реклама берувчиларининг молиявий манфаатлари учун ташкил этилмоқда”, дейилади даъво аризасида.
Даъво аризасида миллий боғ ҳудудида тижорий спорт турнирини ўтказиш федерал қонунларни бузиши мумкинлиги ҳам таъкидланган. Шунингдек, Жанубий майсазорда спорт аренаси ва катта арк қурилиши Конгресс томонидан тасдиқланмагани ва мажбурий кўриб чиқувдан ўтмагани қайд этилган.
Турнир жорий йилнинг 4 июль куни нишонланадиган АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланиши режалаштирилган. Томошабинлар учун атрофдаги кўчаларга йирик экранлар ўрнатилиши кўзда тутилган.
Маълумот учун, Оқ уй турнири жорий йил 14 июндан 15 июнга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Мусобақанинг марказий жангида енгил вазн тоифаси чемпиони Илия Топурия ҳамда вақтинчалик чемпион Жастин Гэтжи ўзаро тўқнаш келади.
Live
Барчаси“Чуст оши” ҳам патентланди
11 Июнь