Фаластиннинг Исроил бўйича FIFA'га йўллаган талаби қачон кўриб чиқилиши маълум бўлди

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) кенгаши 3 октябрь куни Исроил терма жамоаси ва клубларининг мусобақалардан четлатилиши мумкинлиги масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда Фаластин футбол ассоциацияси (FFA) матбуот хизмати хабар берди.

Февраль ойида Яқин Шарқдаги футбол федерасиялари FIFA'га Исроил терма жамоасини халқаро мусобақалардан четлаштиришни талаб қилиб, хат йўллаган эди. Бу чақириқни 12  та федерация, жумладан Фаластин, Саудия Арабистони, Қатар ва БАА вакиллари қўллаб-қувватлади.

“FFA FIFA низоми ва халқаро ҳуқуқни бузгани учун Исроил Футбол ассоциациясига (IFA) қарши таклиф қилинган санкциялар бўйича мустақил ҳуқуқий баҳо олганини тасдиқлайди. Биз ФИФА томонидан ушбу масалани ҳал қилишда кўрсатган профессионаллик ва холисликни қадрлаймиз. FFA жорий жараённинг адолатлилигига ишончи комил. Биз сабр билан FIFA Кенгаши томонидан 3 октябрь куни қабул қилиниши кутилаётган якуний қарорни кутмоқдамиз. Охир оқибат, бу Фаластин футболи ва унинг спортчилари учун адолатли бўлади, деб ўйлаймиз”, дейилади FFA баёнотида.

Қайд этиш жоиз, Фаластин томони Исроилнинг Ғазога босқини оқибатида кўплаб халқаро ташкилотлардан Исроил томонига санкциялар жорий этишни талаб қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Исроил Халқаро футбол федерацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made