Фаластинни ёнини олган АҚШ Давлат департаменти мулозими истеъфога чиқди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятининг Исроилга ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича қарорини “импулсив реакция” деб атаган Давлат департаменти мулозими истеъфога чиқди. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди

Маълум қилинишича, 11 йилдан буён департаментнинг қурол етказиб бериш билан шуғулланувчи сиёсий-ҳарбий ишлар бюросида АҚШ Конгресси ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича директор лавозимида ишлаб келаётган Жош Пол, Байден маъмуриятининг Исроилга ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича қарорини “импулсив реакция” деб атаган ҳамда фаластинлик тинч аҳолининг ўлимига ҳисса қўшаётган ишни давом эттира олмаслигини билдирган ва истеъфога чиққан.

Полга кўра, у бу хабарни эълон қилгани ва сабабларини изоҳлаганидан сўнг, унинг ушбу қарори департаментдаги кўплаб ҳамкасблари томонидан қўллаб-қувватланган.

Бироқ, ҳозирча АҚШ Давлат департаменти мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беришдан бош тортмоқда. WSJ нашрининг қайд этишича, Полнинг истеъфоси Байден маъмуриятининг Исроилни қўллаб-қувватлашига қарши камдан кам норозиликлардан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Оқ уйда Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Европа кенгаши президенти Шарль Мишель билан учрашиб, унда Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги можаро, шунингдек, Россиянинг Украинага қарши давом этаётган уруши борасида суҳбат олиб борган эди. 

Шунингдек, Жо Байден маъмурияти Украинага ёрдам кўрсатиш учун Конгрессдан 60 миллиард доллар ва Исроилни қўллаб-қувватлаш учун 14 миллиард доллар сўраш ниятида экани ҳақида хабар берилган эди


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Давлат департаменти Байден маъмурияти Жош Пол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг